Премера.
1.қисм
#КEЛИН
#Муаллиф_Айдин.
Айни ёз чилласи бўлгани учун кун жуда иссиқ.
Қаҳрамонимиз яшайдиган қишлоқ тоғ қўйнида жойлашганига қарамай, иссиқ ҳаводан ҳамма беркиниб, уй-уйларида дам олябди.
Тошдан-тошга ўрилиб, жаранг сочаётган зилол сув эса ҳар қандай кишининг қалбига илиқлик олиб кела олади.
-- Шу ерда эканлигингни тахмин қилгандим.
Бир кун олдин, қурқинчли кўрган тушини оқар сувга айтаётган қизни ҳаёлини, ўзига таниш бўлиб кетган қушни йигит тарқатиб юборди.
-- Бегзод?... Чучитиб юбордингиз. Сассиз келганингиз нимаси?.
Тезда ўрнидан туриб норизо бўлиб гапирди қиз.
-- Узр. Бир қошиқ қонимдан кечинг Ҳилолахон...
-- Эеей боринггее, атайлаб кесатишингизничи... Майли мен бора қолай.
Ҳар сафар йигитни кўрганида юраги тез-тез ўриб кетадиган қиз, бу сафар ҳам ҳаёжонланиб кетишга тараддуд кўрди.
-- Дарров кетасанми?. Эндигина келгандим-ку. Эрта тонгдан дарвозанг ёнидан қанча ўтганимни биласанми?. Ҳали менга жавоб ҳам бермагансан.
-- Ўқимоқчиман... Биласиз-ку, менга босим ўтказманг илтимос. Мен сиз кўрган жет эллик қизлардан эмасман.
Қиз ер чизиб тез-тез гапирдида, ортига қайрилмай уйи томон ошиқди.
Мактабни эндигина якунига етказганига қарамай ошиғи олча бўлган гўзални ўз мақсадлари ҳам бор эди албатта. Фақат бу мақсадлар ўзидан беш ёш катта бўлган ён қўшниси Бегзод ҳорижда ишлаб қайтиб, қизга илмоқли гаплар қила бошлаганида озми, кўпми ўзгара бошлади.
Чиройлилиги бир, оғир босиқлиги бир бўлган Ҳилола, анча мунча аёллар оғзига тушган. Қўлдан бой бермай келин қилиш учун аллақачон қизнинг дарвозаси тагида тағораларини кутариб турна қатор бўлиб тизилиб туришар, баъзан эса бир бири билан урушиб кетишгача боришар эди.
Бундай муаммолар кўпайган сари, қизини эгасига топширишни ўйлаган Наргиса холани фақат Мардон ака тухтатиб турарди. Кунда келган совчилардан безор бўлган хотинига ъъ Қизимиз ҳали ёш. Кўп ҳам шошилма. Қиз бола бўлса ҳам ҳаётда ўз ўрнини топиши керак. Ҳеч йўқ ўқишга кириб олсин, кейин бир гап бўларъъ деб жим қиларди.
Аммо бу ҳам кўпга чўзилмади. Наргиза ҳола қадрдон дугонаси оғзидан бол томиб мақтаётган оҳирги келган совчиларга қизини беришни, эрини қандай бўлмасин бунга кундиришни ўйлар, қизимни бахти айнан шу инсонлар деб ҳаёл суришни ҳеч канда қилмасди.
-- Ҳилола, сенмисан қизим?.
Кечки тўртлар атрофида дарвоза очилиб ёпилганини эшитган Наргиза ҳола ошхонасидан чиқмаган куйи бақирди. Айнан шу вақтда қизини репититордан қайтиши унинг учун одатий кун тартиби эди негаки.
-- Менман ая, менман.
Уйга кирмай тўғри ошхонага йўл олган қиз ҳам баландроқ овозда жавоб берди. -- Ассалому алейкум, яхшимисиз аяжон? Ишлар билан чарчаб қолмадингизми?
-- Во алейкум ассалом. Яхши, Аллоҳга шукур қизим. Қани келчи, сени кутаётган эдим ўзи.