View in Telegram
Тегиб эмас, тешиб кетсин! 1. “Уйда овқат пиширяпсизларми?”, “Одамлар оляптимией, масаллиқларни Ўзбекистондан келтирасизларми?”, “Битта сомсага қанча харажат қилиб, неча пулдан сотасизлар” бла-бла-бла... ўўўзимизча эринмасдан тушунтирибмиз, ҳаддан ортиқ самимийлик ҳам бўлмас экан, 3 кундан кейин... Биз реклама бериб келаётган гуруҳларда ўзига яраша, ўртамиёна пиширилган овқатлар пайдо бўлди, сотиларкан, нархни биздан 5-10 лира арзонроқ қилиб қўйганмией, уйда пишириб бошлашибди улар ҳам. Боғланиш тугмасини боссам, 2 кун олдин ёзишган эканмиз, бу ёғи қизиқ бўлдику... 10-15 кун ўтиб, “уй ошпазлари” сезиларли кўпайди. Айримлари эса бизни ёмонлаш ҳисобига маҳсулотини мақтай бошлади ҳатто. “Уларнинг жойи йўқ, фақат “доставка”га ишлайди, бизнинг уйда бемалол ўтириб, меҳмон бўлиб, овқатланасиз!”, “Уларнинг сомсаси яхши чиқмаяпти, бизники зўр” ва ҳоказо деганлариям чиқди орада... Масалан, биз уйда овқат пиширишдан олдин “бозор”ни яхшилаб таҳлил қилганмиз: бу йўналишда ишлайдиганлар борми Анқарада, уларнинг нонини яримта қилмаймизми, қандай таклиф мусофир юртдошларимизга қулай, каби. Булар эса... Оғир ботди, жаҳлимиз чиқди, бизни ёмонлашга нима бор, тушунмадик, канални юритмай қўйдик, ҳозир эса у “ошпаз”ларнинг бирортаси йўқ, бирортаси! Камига бизни ҳам бу ишдан анча совитиб қўйишган. Инсонлар гоҳ-гоҳида миллий таом сўраб ёзишади, лекин буюртма олмаяпмиз... 2. Бир акамнинг таклифи билан Ўзбекистонга туркча китоб жўнатишни йўлга қўйдик. Бу бўйича ҳам бозор деярли бўм-бўш эди, аввал очилган каналлар фаолияти тўхтаган, сифатли илмий адабиётлар йўқ... Яқинларимиз қўллаб-қувватлади, шахсий блогларида реклама қўйиб беришди, том-том китоблар буюртма беришди, барака топишсин! Ҳозир эса, бозорда 4-5 та айни бизнинг йўналишдаги каналлар пайдо бўлган, қизиғи, 2-3 тасига дастлаб биз ёзганмиз “каналингизда реклама қилиб бероласизми, шундай хайрли иш бошлагандик”, деб. Энди бўлса, ҳали мен ҳам сизларга буюртма бераман деган одамларнинг ўзлари китоб сотишга тушиб кетишган. “Бу китоб бизда мунча, “Book express”да мунча турибди, биз арзонмиз” деб устимиздан мағзава тўкишга бало борми? Майли, омадини берсин! Хуллас, ўзбекмиз-да, муаллифлик ҳуқуқи, бировнинг ғояси, иши деган нарсалар йўқ луғатимизда. Биров очган йўлга суқилиб кирамиз-да, э йўқ бе йўқ иш бошлаб кетаверамиз, нархни сал арзон қилиб қўйсак бўлди, унинг қилган ғояю йўналишини ўзлаштириб олсак бўлди, портлаб кетмайдими қолгани... Тўғри, карвон кўп, ризқи бўлак. Балки нотўғри ўйлаётгандирман, бу табиий ҳолдир. Шахсий фикрим, барибир мен бундай ишни ҳеч қачон ёқламайман, агар яна бирор иш бошламоқчи бўлсам, албатта, бозорни ўрганаман, максимум бошқалар қилмаётган ишлар ҳақида бош қотираман. Ҳеч бўлмаса, мени ҳурмат қилиб, маҳсулотини реклама қилиб беришимни ёзган инсонларнинг ишини, ғоясини ўзлаштириб олмайман... @Ijoddardi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily