View in Telegram
бошига етди ва югуриб кета бошлади. Орқа эшикка етиб тинимсиз телефон қилишига қарамай къотармаётган Мурод ваниҳоят кўтарди. - Мурод ҳаммасини тўхтат. Эшитаяпсанми? To'xtat.- орқа эшик остонасида тўхтаб бор овозида бақирди. Овозида ҳадик ва қўрқув акс этди. - Нима? Тўхтатайликми? Ҳўп bo'ladi.- Мурод қисқа жавоб қилди ва бу жавоб Жаҳонни тинчланишига етиб ортди. У телефонини чўнтагигажойлаб кўйлаги ёқасини тўғирлади. Ортидаги кўзгудан қора кўйлаги ва шунга мос бўйинбоғини тўғирлаб нимтабассум қилди. - Кастюмимни олиш вақти yetdi.- Секин шивирлади ва ортига қайтди. * * * * * Висола хонага кириши билан бақириб юборди. - Шармандалик... - Висола сизга нима қилди?- Қизлар уни ўраб олишди. Висола эгнидаги Жаҳонни кастюмини ҳечиб ортга бурулди. Замок жой очилиб кетган етмаганига енги таги ҳам сўтилган эди. - Вооой... Айтудиму сизга. Залга чиқдингизми shunda.- Ёрдамчи қиз инграб юборди. - Етмадим...- секин шивирлаб кийимлар турган тарафга бориб либос танлашга киришди. Ялтироқ майда тошли, олди йирик гифрлардан иборат, узун ва тор кетиб оёқ қисми кенгайган либосни танлади ва кийиниш хонасига кириб кетди. Либосни кийиб кийиб чиқин кўзгу олдига келди. - Ҳуллас сочимни буз. Шунчаки ёзмоқчиман. Кетиш вақти етаяпти. - Аукционда қоласизми?- Қизлардан бири Висолани олдига келди. - Билмадим... Камолга жавоб бердим дугонам билан қайтаман деб... Гули билан гаплашиб aytaman.- Висола Гулига телефон қилди аммо у кўтармади. Висолани сочини турмаклай бошлашди у эса асабий ярим соат олдинги воқеани таҳлил қила бошлади. * * * * * - Билардим... Билардим ҳаммаси бир гўр эканини. Нимани ўйлаган эдим? Кастюмини ечиб ташлайди деб ўйладимми? Минг лаънат. Жин урсин ҳаммасини...Султон бақириб ҳовлига чиқди. Бассейн қиррасидаги стулларни сувга отиб сал ҳовуридан тушди. Телефонини олиб кимгадир телефон қилди. - Ало... Маъруф аукционда иштирок этмайман. Ҳаммасини айтдим. Мен кетаяпман қолганларга ўзинг айтиб қўй. Қолганини эртага гаплашамиз. Жавобни ҳам кутмай алоқани узди. Телефонини чўнтагига солиб дарвоза тарафга равона бўлди. - Минг лаънат ҳаммасига. Лаънати... Арзимайди. Ишкалчи... * * * * * Висола либосига мос оёқ кийим кийиб қолган қизлар билан аукцион бўлаётган хонага йўл олди. Яна бояги меҳмонлар стуллардан жой олишган. Катта экранда коллекциялардан бири расми қўйилдан ва ҳар хил нархлар кетма кетлигида сотилаяпти. Қизларни баъзилари олмосларни тақиб жонли маникент бўлди аммо Висола одамлар орасидан бир одамни қидирни. Султон уни хато тушунганини билиб бу вазиятни қамдай ўнглашни ўйлаш билан банд эди. У атрофни кузатиб, эшикка суянганча қўлидаги қадаҳни ичиб турган кастюм эгасини кўрди. Секин чапга юриб ён тарафда уларни кузатиб турган ёрдамчи қиз ёнига борди. - Кастюмни ber.- Қизни қўлига боя ўзи тутқазган кастюмни олди. Чеккадан чиқиб ўтиб эшик ёнига борди аммо йигит йўқолган эди. Висола эшикдан катта залга чиқди у ерда ҳам ҳеч ким йўқ... у ердан ҳам ўтиб йўлак бўйлаб ҳовлига чиқди. Ваниҳоят йигитни топди. У Висолага тескари қараб турарди. Висола иккиланиш билан секин қадам ташлади. Жаҳон бассейнни товланаётган сувига термулиб қўлидаги қадаҳни сўнггги қултумини ҳам тугатди. Бўшаган қадаҳ идишини сувга ташлади ва икки кўлини чўнтагига солди. Висола йигитни ортидан яқинлашиб секин томоқ қирди Жаҳон ортига бурулиб қаршисида катта кўзларини баттар катта очганча қиз турарди. "Учрашишимизни билардим"- Мана бу сеники... Ол...- Висола дўқ уриб кастюмини узатди. Жаҳон бир Висолага бир унга узатиб турган кастюмига қаради ва энсаси қотди. - Буни ўзингга олиб қол. Мен бир ташлаган кийимимни olmayman.Jahon ним табассум қилди. - Вазият... Уффф менга сени нарсанг керак эмас. Ё зордек кўриндимми?- Висолани ҳам асаби таранглашди. - Ҳа... Ёрдамимга зордек туюлдинг ва илк учрашувни бадалини тўладим. - Илк учрашув? Мен унутиб юборганман. Сендек инсонлардан жирканаман. Шундай экан...
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily