булар кенгаш аъзолари эди уларни ёнида эса жононлар. Султон одамлар
орасида ичимлик кўтариб юрган офитсантдан бир қадаҳни олиб одамлар
орасига шўнғиди.
- Ооо қадрдоним Султон... Сени кўрмоқлик биз учун baxt.- Оқ сочли
эркак Султонни кўриши билан баралла бақирди. Уни ёнидаги уч эркак
ҳам Султонни ҳушмуомалалик билан қарши олишди.
- Салом бердик. Аҳволларингиз яхшими Фаҳриддин Низомов?- Султон
унга жуда яхши таниш одамлари билан мулоқотни бошлади. Уларни
суҳбати қизғин паллага етганида уларни даврасига қора мўйнали оқ
либос кийган Наргиз қўшилди. Бу давраларда ҳам анчагина обрў
ортирган Наргизни ҳамма илиқ кутиб олди. Асосий мавзуни четга суриб
шунчаки суҳбатлар авжига чиққанида микрофон овозидан ҳамма
жимиб қолди. Сухандон узун йўлакни икки тарафига меҳмонларни таклиф
қилди. Йўлак охирига эса муҳбир ва журналистлар йиғилди. Шу жумладан
Гули ва Султон ҳам ўз жойини эгаллади. Ҳамма чироқлар учирилиши
билан йўлак ва марказга нур туширилди. Мусиқа садоси остида саҳнага
Висола чиқиб келди...Н:13
Висола мусиқага ҳамоҳанг саҳнага чиқиши кўп инсонларни бу
нотаниш қизга бўлган қизиқишини уйғотди. Илк чиқишни Ҳолид билан
бошлади. Ҳаммани қарсак чалиши ва муҳбирларни суратга олиши
Висолани чалғитиб қўйди аммо сеҳрли табассумини йўқотишига етарли
бўлмади. У бўйнидаги ва қулоғидаги олмосларни кўрсатиб ортга
бурулди. Ҳолид ҳам жилмайиб Висола билан ортга қайтди. Улар кириши
билан изидан навбатма навбат бошқа қизлар чиқиб келишди.
- Висола сиз суратдагиданда гўзал экансиз. Яна нечта чиқиш
қиласиз.... агар сир bo'lmasa.- Ҳолид айёрона жилмайди.
- Тўртда. Нега сир бўлар экан?-Висола йигитни ўзига тенг кўрмай
дадил жавоб берди.
- Сизга яна бир нарсани кўргазма қилишингизни сўрасам бўладими?
- Албатта аммо нимани?
- Хонангизга етказилади.
- Унда мен тайёрлангани ketdim.- Висола бу шилқимдам тезроқ
қутулиш учун пардозхонага йўл олди. Хонага келиб кейинги либос ва
олмосларни тақди. Кўзгуда энди қора рангли ҳарир этакли олди тўр ва
тошлар билан безатилган либосда турар эди. Тақинчоқларни ноёб ва
беқиёслиги уни янада ўзгача кўрсатди. Секин хонадан чиқиб
кейинги чиқишини кута бошлади...
Гули меҳминлар орасида туриб Висолани ведиога олди. Уни олар чоғи
кўзига Шохмирзо кўрингандек бўлди. Ведиони ҳам унутиб
меҳмонлар орасидан ўтиб йигитни ортидан яқинлашди. Кўзларига
ишонмай йигитни ўзига қаратди ва юзига эътибор билан тикилди...
* * * * *
Жаҳон тепадан қизларни чиқишини кузатиб турди ва қўлидаги қадаҳни
тугатиб идишни зина устига қўйди. Меҳмонлар орасидан Султон вабошқаларни кўргач ҳаёлчанг жилмайди. Қўлидаги телефонини олиб
Муродга телефон қилди.
- Мурод ишлар қандай кетаяпти?- Жиддий савол билан гап бошлади.
- Ҳаммаси жойида. Бир икки кичик муаммоларни ўзимиз ҳал қилдик.
Буйруғингизни кутаяпмиз.
- Унда ҳали вақтли бироз кут. Бугун анчагина душманларимдан бир
варакайига қутуламан чоғи...
- Висола!!! Бунчалик ғалати тасодиф... Наҳот айнан ўзи. Ё тавба бу
ахир... Жуда ғалати!!!- Султон Висолага кўзи тушгач кўзларига
ишонмади. Одамлар орасидан ўтиб саҳнага яқинлашди ва қизга
яхшилаб тикилди. Айнан ўзи. Бундай виқорли қадамлар, инсон ичига
ўт қалашга қодир нигоҳлар ва ним табассум. Мағрур бош
кўтарилиши... Айнан бу Висола... Шубхасиз...
Султон қизга анча термулиб турди. Висолани уч марта саҳнага
чиқишини телефонидан ведиога олди. Висола кириб кетиши билан ортига
ўгитилди. Негадир қиз билан гаплашгиси, жиғига теккиси келди. Ҳудди
ўзига ўхшаш ишкалчи ва мағрур қиз билан яна тақдирни
учраштиришини мукофотга йўйди. Шу ҳаёллар билан Висолани излай
кетди.
* * * * *
- Узр... Adashibman.- Гули ўзига ҳайрай ва табассум билан қараб
турган йигитдан узоқлашди ва югурганча зални тепа қаватига йўл