Сен Реалистсан ва буни қоралашинг табиий аммо вақтлар ўтиб шундай ҳам бўлади. Маълумингиз бўлсинким бизни Видола аросат кўчаларини ҳушнуд айлаб кезмоғи aniq.- Гули оҳирги жумлаларни баланд айтиб кулиб юборди. - Ўргилдим сендек китобхондан... Боре. Мана гўзаллик салонига ҳам етиб келдик. Қани туш...
Қизлар гўзаллик салонида сочларини тартибга келтиришди, Гули ўзини узун сочларини шунчаки эркин ташлашни ҳоҳлади. Салон ҳодимлари уни сочини кўриб эслари оғай деди. Висола эса қорага бўяб соч учларини оқга куйдурди. Соч учларини жингалак қилиб пардозни ҳам шунга мос қилишга ҳаракат қилди. Анча машаққатдан кейин қизлар тирноқларига ўтишди. Гули кечги либосига мос оч пушти рангли хитой гулларни чиздиришни маъқул кўрди. Висола эса буни аҳамияти йўқлигини айтди аммо ҳал қилувчи паллада фикридан қайтиб олмос шаклли безак қўйишни ҳоҳлаб қолди. Безажистлар мароқ билан уларни тирноқларидан санъат асари яратиб ҳушвақт кетишларига сабабчи бўлди.
* * * * *
- Уни аҳволи жуда яхши. Кейинги амалий назоратимиздан кейин анча ўсиш бор. Ҳозирда фақат биз айтган ва яратган ҳотиралари билан яшаяпти. Ўз ҳотирасини тикланиши 0,002%га тенг ва бу кўрсатгич сизни умуман ҳавотирга солмасин қадрли Шайдо Алимова...- Профессор Рўзиев ифтиҳор билан ўзи яратган инсонига ойна ортидан тикилганча Шайдога ҳисобот берди. - Бу ишни қилишингизни аниқ билардим профессор... Бу жуда катта ютуқ ва келишган миқдор билан сизни келгуси ишларингизга ҳомий бўламан. - Шайдо айёр жилмайиб гапига нуқта қўйди. Секин аста эшикни очиб ичкарига кирди. Удтига смокинг кийиб бир нуқтага термулганча ўттирган Шохни ёнига келди ва жилмайди. Шохмирзо қизни кўриши билан ўрнидан сапчиб турди ва бошдан оёқ tikildi.- Салом... Севгилим...- Шайди ёшли кўзлари билан титраб гапириб
Шохмирзони бўйнидан қучоқлади. Шохмирзо аввал ажабланиб турди
кейин секин иккиланиб қизни белиган қучди.
- Сенга ҳам... Salom.- Ҳеч нарсани тушунмай нима қилишни ўйлаб
қолди. Шайдо ундан узоқлашиб қўллари билан Шохмирзони юзини
силади ва жилмайди.
- Ҳайрият. Сизни ўлдинг деб ўйлаган эдим. Минг шукур. Минг
шукур сени менга қайтариб берди. - Шайди йиғлаганча гапирди.
- Ким?- Шохмирзо илк саволни берди.
- Нима?- Шайдони юзи мурданикидек оқариб кетди.
- Ким мени сенга қайтариб берди?
- Яратган эгам... Оллоҳимга shukr.- Шайдо яна уни қучоқлади ва
эркин нафас oldi.- Бугун сиз билан илк қадамни ташлаймиз. Бизни олам
Шохни анчадан бери кутмоқда. Қайтишингизга ишонган эдим.
- Мени исмим Шохмирзо???
- Ҳаа... профессор сизга кўп нарсаларни айтиб бергандир?
- Ҳа айтди. Биласизми... Мен негадир асосий нарсаларни эслай
olmayotgandekman.- Шохмирзо секин Шайдони қўлларини ўзидан олиб
ортга бир қадам ташлади. Шайдони юзи ўзгарди аммо буни унга
сездирмади.
- Бу кеча... вақти етди севгилим. Сизни бугун ҳамма тан олади.
Қайтганингизни билишни истайдиганлар ҳам топилиши aniq.- Шайдо
жилмайганча Шохмирзони қўлидан тутди ва эшикка йўналди.
* * * * *
- Одамлар йиғилганми?- Висола бирма кетин тақинчоқларни тақиб
кўзгудан мовий либосда қандай кўринганига синчиклаб тикилиб
ортидаги Гулига саволомуз qaradi.- Сен бетакрорсан... Бугун анча кишини ақлдан оздиришинг аниқ...
Гўзалим.
Гули ҳам секин оч пушти либосини судраб уни ёнига келди ва
кўзгудан ўзига тикилди.
- Сен ҳам гўзалсан. Бугун ўзгача кун. Бу кунни ҳақиқий эгаси эса
menman.- Висола мағрур кўзгуга тикилди ва доимги кибрини яна бир
бора намоён қилди.
- Висола... Бошланмоқда... тезроқ юринг...- Эшик очилиб котиба қиз
шошиб келди ва Висолага юзланди. Қолган қизлар кетма кетлигини
баён қилиб яна чиқиб кетди.
* * * * *
Султон кўйлаги ёқасини тўғирлаб секин залга қадам босди. Зал ичи
одамларга тўла ва ҳаммаси казо- казолар. Султон кўпчилигини таниди