Рақобат қўмита таклифлари асосида кўп квартирали уйларни бошқариш органларидаги локал қозонхоналарга иссиқлик энергияси етказиб бериш учун табиий
газ тарифлари камайтирилишига эришилди.
Натижада маиший истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун табиий газдан фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондидаги, юридик шахслар ётоқхоналаридаги, кўп квартирали уйларни бошқариш органларидаги локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ бўйича тўловлар ва ҳисоб-китоблар
маиший истеъмолчилар учун базавий меъёр бўйича белгиланган тариф асосида (яъни амалда 650 сўм) амалга оширилиши қайд этилди.
Эндиликда, аҳоли эҳтиёжлари учун юқоридаги субъектлардаги локал қозонхоналар орқали иссиқлик энергияси етказиб бериш
хизматлари тарифлари мутаносиб равишда камайишига
хизмат қилади.
https://t.center/hudud_inform