View in Telegram
ҚЎМИТА ТАКЛИФЛАРИ АСОСИДА КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИДАГИ ЛОКАЛ ҚОЗОНХОНАЛАРГА ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ УЧУН ТАБИИЙ ГАЗ ТАРИФЛАРИ КАМАЙТИРИЛИШИГА ЭРИШИЛДИ 🔵 Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 май кунидан табиий газ учун базавий меъёр ва тарифлар белгиланган эди. 🔥 Шунингдек, 2024 йил 31 майдаги Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 111-бандига асосан, маиший истеъмолчини газ билан таъминлаш учун табиий газдан фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондига, юридик шахслар ётоқхоналарига, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ бўйича тўловлар ва ҳисоб-китоблар коммунал-маиший истеъмолчилар учун белгиланган тарифлар ва шартлар асосида амалга оширилиши қайд этилган. ✈️ Мазкур талаб асосида аҳоли эҳтиёжлари учун иссиқлик энергияси етказиб беришда локал қозонхоналар табиийки, меъёрдан ортиқ табиий газ истеъмол қилинган бўлиб, тўловлар ва ҳисоб-китоблар 4 баробаргача қиммат тарифларда ҳисобланиб келинган. Бунинг оқибатида аҳоли локал қозонхоналар орқали иссиқлик энергиясидан фойдаланишда қиммат нархларда тўлаш лозим бўлган. 💧 Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида, Рақобат қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда таклифлар ишлаб чиқилиб, Ҳукуматга киритилган эди. Ушбу таклифларни инобатга олиб Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 111-бандига тегишли ўзгартириш киритилди. 🤔Натижада маиший истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун табиий газдан фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондидаги, юридик шахслар ётоқхоналаридаги, кўп квартирали уйларни бошқариш органларидаги локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ бўйича тўловлар ва ҳисоб-китоблар маиший истеъмолчилар учун базавий меъёр бўйича белгиланган тариф асосида (яъни амалда 650 сўм) амалга оширилиши қайд этилди. ☑️ Эндиликда, аҳоли эҳтиёжлари учун юқоридаги субъектлардаги локал қозонхоналар орқали иссиқлик энергияси етказиб бериш хизматлари тарифлари мутаносиб равишда камайишига хизмат қилади. ➡️ Батафсил Каналга уланиш 🔝 https://t.center/RaqobatGovUz веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily