Ўзбекистонда «Ватандош» картаси жорий қилинди
Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, хайрия фаолиятини амалга ошираётган хориждаги ватандошларга миннатдорчилик белгиси сифатида «Ватандош» гувоҳномаси берилади. 5 йил муддатга бериладиган «Ватандош» картаси орқали Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириш-чиқиш, кўчмас мулк сотиб олиш, меҳнат фаолияти ва бошқа кўплаб давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин.
✅ ХОКИМ БУВА - Подписаться.