View in Telegram
Forwarded from Otabek Bakirov
Ҳалима Аҳмедованинг шеърлари юракнинг илғанмаган қаърларидан чиқаётгандай таассурот қолдиради. Бу теран садолар ортида яна аллақандай садолар бордай, улардан ҳам чуқурроқда яна ўзга сирли садолар... Садо ортидан садо келади бу жигархун шеърларни ўқиганда. Уларда қувончлардан кўра мунг кўпроқ, мунг шиддатлироқ. Мен мунг қатъиятга айлана бораётганини аллақандай ҳис қилиб, сезиб тураман. Эҳтимол, кўп нарсаларни йўқотган ва ташқарида ҳам жуда кўп нарсалар йўқолиб бораётганлигини англаган, туйган одам шундай сўзлайди, шундай шеър айтади. Булар – айтмасликнинг сира иложи қолмаган сўзлар. Лекин булар – ваъдалар эмас. Булар – баайни ўтиб бораётган, ўпирилиб бораётган, онтарилиб бораётган реалликлардир. Шу бизнинг жуда сероғриқ дунёмизнинг реалликлари. Ўткир қиличнинг дами кўринмайди. У кесиб кетгандагина билинади. Садпора деган сўз бор. Ҳалиманинг шеърларини ўқиганда, кўнгил шу ҳолатга тушади, қиличнинг кўз илғамас дамига баногоҳ, ихтиёрсиз дуч келгандай туюлади кишига. Иброҳим ҒАФУРОВ "Ёшлик" журнали, 1988/11
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily