View in Telegram
Guljamol Asqarova
Портрет Ўўўтирибман, Креслода ястаниб, ҳа, ҳар кунги иш кунидагидек. Ва жимир-жимир овоз бор руҳимда. Социал бир тўлқинни кутиб чарчаган ва эндиликда суякларим ичра секин-секин жон бераётган жасоратли салоҳиятимнинг ингроқ овозини эшитяпман. Курсипарастликдан мутлақо ҳоли бир истакларимнинг, ён-атрофимдаги ақл ва интеллект одамларини бошқа Ватанларга кетиб қолишидан асраб қолиш илинжимнинг тоборо сўниб бораётган овозини эшитяпман. Бир илоҳий (ва ёки оддий) эътиборни, тоза насимлар эсаётган иллюзиямдаги муҳитни кутиб, фозил бир жамиятларнинг об-ҳавосига эҳтиёж сезаётган эрксевар истеъдодимнинг тоборо ингичкалашаётган томирларимни ёриб чиққиси келаётган шивирларини эшитяпман. Ва балки тирикчилик куйида оввора эканидан чекаётган надоматларини ҳам. Томирларим бўйлаб тинмай айланиб юрган ва баъзан юрагимга босим бериб, югураётган қоним зарраларидаги йиғлоқ гўдакчаларнинг "эй, аёл, эй она, мени туғ!" деган ялинч йиғиларини ҳам тинглаяпман. Аввало, Ўзингга адолат қил! Ўўўтирибман, ҳалиям 13.01.25 й
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start