View in Telegram
Умр довонларини ошаяпмиз. Йиллар шундай шиддат билан ўтиб боряпти... Телефонни титкилаб, 2024 йил хотираларини кўриб чиқдим. Бир йил лаҳзадай туюлди менга. Майлида, Худонинг куни. Яшайверамиз! Фақат бир-бирингиздан яхши гапни дариғ тутманг. Хайрли тонг! * * * Маънисиз кечибди баъзи йилларим, Бир ишга қўл тутсам, ҳали бор, дебман. Гоҳ ортга ташлабман, гоҳ чала-ярим... Ажаб, барчасининг, гали бор, дебман. Билсам, вақт – йўл юриб, мўл юрган карвон,  Умр бу – бобомнинг жулдур чориғи. Бу меҳмон дунёга келдингми, ишон, Бордир ҳар лаҳзанинг ўз тадориги. 🖋Фахриддин Ҳайит 🐫 https://t.center/faxriddinhayit
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily