View in Telegram
Elyor Murod ijodi
Рассом Эркин Оролга
Қанча кузак, қанча қишдан ғолиб келдим, Қанча баҳор, қанча ёздан қолиб келдим. Кишан, занжир, ҳур Туроннинг соғинчини Ҳаммасини бўёқларга солиб келдим. Уч минг йиллик азобларнинг қарашлари, Гул юртимнинг бойликларин талашлари. Бунча маъқул амалдору бой, хоқонга Ватанимнинг деворларин нурашлари. Ишққа тўла бир кўнгилни чизолмайман, Сочи узун бир сумбулни чизолмайман. Шу халқимни токи уйғоқ кўрмагунча На райҳону на булбулни чизолмайман! Билга Ҳоқон, Култегинни чизадирман, Алпларимни қалаштириб чизадирман. Мен Широқман! Ғанимларни умрим бўйи Рангларимга адаштириб чизадирман.
28.12.2024
Элёр Мурод
@elyormurodfan
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start