Қорбобо
Хориб қайтди ўтинчи ота,
Вужудига ин қурган оғриқ.
Зилдай оғир ғамгин остона
Боласига беролмас тортиқ.
Гўдакларнинг етмайди ақли,
Отасидан кутарди совға.
Қўшни уйнинг овози завқли,
Қандай қуруқ кирар ўтовга.
Йўқ, ҳеч нарса ўзгармас энди,
У қуруққўл қайтди-ку овдан.
Қисматига иложсиз кўнди,
Ҳатлолмади остонасидан.
У қўлларин кўтариб кўкка,
Худойимга чунон дод солди.
У билмасди, тушганча мукка
Қорбобога айланиб қолди.
Элёр Мурод
@elyormurodfan