#Янгиликлар2024 йилда 1589 номдаги фармацевтика маҳсулотлари давлат рўйхатидан ўтказилди2024 йилда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг умумий 421 номдаги дори воситаси, 1168 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникаси давлат
рўйхатидан ўтказилди.
Бу – 2023 йилги кўрсаткичларга нисбатан 30% фоиз
кўп демакдир!
Маълумот учун бугунги кунда республикамиз ҳудудида фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган
- 12548 та дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилувчи ташкилотлар,
- 475 та дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар,
- 141 та дори воситаларини тайёрловчи ташкилотлар ҳамда
- 68 та дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият юритмоқда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram |
Facebook|
vebsahifa