#Билиб_қўйган_яхши
Кимлар электрон рецепт асосида дориларни бепул олиши мумкин?Вазирлар Маҳкамасининг "Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" қарорига кўра оилавий шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида беморлар дорихоналар томонидан дори воситаларини бепул олишлари мумкин.
Шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт бўйича давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетига киритилган дори воситалари қуйидаги касалликларга чалинган беморларга реимбурсация дастури асосида бепул берилади:
- гипертония;
- юрак ишемик касаллиги;
- қандли диабетнинг иккинчи тури;
- бронхиал астма;
- ўпканинг сурункали обструктив касаллиги.
Дори воситалари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома асосида хизмат кўрсатувчи дорихоналарда берилади.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram |
Facebook|
vebsahifa