ИЛОҲИЙ ТАНБЕҲ
Кўчада уст-боши кир, вужуди ниҳоятда озғин қизалоқ ўтган-кетганга тиланиб, садақа сўраётган эди. Қизалоқнинг увада кийимлари, иркит юз-қўллари кўзи тушган инсонни паришон қиларди. Тиланчи қизалоқ ёлвораётган кўчадан кўркам йигит ўтди. Бир қарашда қизча диққатини тортди, аммо орқасига ўгирилиб қарамади. Катта, ҳашамдор ҳовлисида уни бахтиёр ва ҳаловат ичида яшаётган оиласи, чиройли тузалган дастурхон кутарди. Лекин дастурхон бошида ўйлари бояги кўчада тиланчилик қилаётган қизалоққа тақалаверди. Ҳиссиётлари уни таъқиб этар, шу қизчага уч-тўрт сўм садақа бермагани учун ўзига ўзи эътирозлар қиларди. Сўнг эса айбдорликдан қочишнинг энг осон йўлини топди: Аллоҳга эътироз билдирди. Аллоҳим, Ўзинг ҳар нарсага қодирсан-ку, шугина қизалоққа раҳм қилсанг, уни муҳтожликдан халос қилсанг бўлмайдими?! Қалбининг туб-тубидан шундай илоҳий садо таралди:
-- Сени нега яратганим ва бунча мол-дунёни нега берганимни тафаккур қилмайсанми?!
"Иймон ва ҳузун" китобидан
@Marvaridfikrlar