ЯНГИ ЙИЛ КАРНАВАЛИ
Ҳамма ҳар хил ниқобда,
Таниш бирам қийинки...
Ким бўри, ким қуён ва
Ким айиқни “кийибди”.
Ана, борар қирол Шер,
Атрофида тулкилар.
Масхара қилиб Шерни
Ҳар ёнидан турткилар.
Диконглаб ўйин тушар,
Айиқвой тинч туролмай.
Қоплон эса кийибди
Мини юбка... уялмай.
Маймyн юрар лапанглаб,
Қуён ўтар кеккайиб.
Таъзим қилиб сичқонга,
Мушук қолар энкайиб.
...Ҳайвонларнинг феъл-хўйи,
Тамом телба-тескари.
(Номига мос иш қилмас,
Ўзидами эслари?)
Устозимнинг ўгити
Ёдга тушар шу тобда.
Асл қиёфани ҳеч
Билиб бўлмас ниқобда.
Dilshod Rajab
@dilshod_rajab_ijodi