View in Telegram
Александр КУПРИН Миннатли нон Ҳикоя (Давоми, боши аввалги саҳифада) Гарфнинг дўстлари мен ётган қийшиқ курсининг ёнидан ўтаётганида унинг жуда аянчли аҳволига масхараомуз ишора қилиб, “кўнгилимни кўтариб” қўйишни ёқтиришарди. Улар уни азоб курсиси, деб атардилар. Ўша мен жиноят содир этган куним, графнинг меҳмонларидан бири жаноби Лбов, унга қолдирилган меросни ювиш учун барча улфатларни ресторанга таклиф қилган эди. Мен ҳам ресторанга бориш учун кийимларимни кийя бошладим. Уйдан ташқарига чиқаверишда зина устида нохосдан жаноби Лбовга туртиниб кетдим ва дарҳол ундан узур сўрадим. – Ҳеч қиси йўқ, аҳамият берманг, – деди у ва сўзининг орқасидан, – Ҳа, айтганча Федоров, сиз боришга чоғланиб бекорига оввора бўлаяпсиз, шекилли. Тушунишимча, ҳали сизни ҳеч ким таклиф қилганича йўқ... – дея, қўшиб қўйди. Мен кутилмаганда унинг бу беаёв сўзлардан кейин довдираб, нима қиларимни билмай, пиллапоя устида тўхтаб қолдим. Бу чоғда меҳмонлар бирин-кетин шовқин солиб эшикдан ташқарига чиқаётган эдилар. Уларнинг ичидан кимдир менга қараб, – Ҳа, сиз бора қолинг, ўша ўзингизнинг азоб ўрнингизда ётиб дам ола туринг, дея қичқирди, овозини баландлатиб. – Ҳа, худди шундай! Борақолинг ўша ўзингизнинг муттаҳам ўриндиғингизга! – дея, қўшиб қўйди яна кимдир. Улар биргалашиб, “хо-хо”лашиб кулишганча, ресторанга жўнаб кетишди. Мен ночор қайтиб келиб, ўрнимга чўзилдим. Ич-ичимдан эса, негадир дамо-дам: “Улар айтган гапларидан афсусланишади, мени олиб кетиш учун ортимдан кимнидир юборишади”, деган хаёл ўтарди. Аммо ҳеч ким қайтиб келмади. Шундан сўнг ноилож аламимдан икки-уч соатларча аччиқ кўз ёш тўкиб йиғладим. Айниқса менга “муттаҳам ўриндиқ” деганлари жудаям оғир ботди. Мен секин ўрнимдан турдим. Юрак-бағрим ўзим ётадиган жойимга нисбаттан нафрат билан тўлган эди. Шу пайт беихтиёр шляпам остидан бир неча бўлак картон қоғозини суғириб олдим-у уни эски газетага ўраб, керосинга ботирдим ва ўша ўриндиқнинг тагига қўйиб, унга ўт ёқдим. Ўша пайтда менинг ҳушим, ихтиёрим умуман ўзимда эмас эди гўё. Орадан билмайман қанча пайт ўтиб, ўзимга келганимда хона буткул ловуллаб ёнмоқда эди. Мен қилиб қўйган ишимдан қаттиқ даҳшатга тушдим ва одамларни ёрдамга чақирдим. Воқеанинг қоган қисми эса сиз жанобларга маълум... Рус тилидан Дилором АБДУРАҲМОН таржимаси Тамом
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily