View in Telegram
BYD электр автомобилларнинг тартибсиз импортини чеклаш бўйича ҳукуматга мурожаат билан чиққан BYD компанияси электромобилларнинг “маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мослаштирилмагани ҳамда расмий кафолатга эга бўлмагани учун тартибсиз импортни чеклаш” бўйича ҳукуматга мурожаат билан чиққан. Бу ҳақда президентнинг “Ўзбекистон Республикасида электромобиль ва гибрид автомобиллар ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги инвестиция шартномасини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида қайд этилган. Шу муносабат билан Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирликлари ҳамда "Ўзавтосаноат" компаниясига 2024 йил 1 июлга қадар BYD бренди остидаги электромобил ва гибрид автомобиллари импортини тартибга солиш бўйича Инвестор [BYD] талабини амалга ошириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган. Бунда масъуллар қонунчилик ҳужжатлари, жумладан, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти принципларидан келиб чиқиб таклифларни тайёрлаши керак бўлади.
Telegram Center
Telegram Center
Channel