#Аҳоли_бандлиги
#Хитой_тажрибаси
15 нафар фуқаролар ишга жойлашадиган бўлди
Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва шу орқали кам даромадли оилаларни камбағалликдан чиқариш йўналишидаги ишларга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича Хитой тажрибаси доирасида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Ж.Жўраев ташаббуси билан туманимизнинг “Ал Хоразмий” ва “Бектўпи” маҳаллаларида яшовчи иш излаётган эҳтиёжманд фуқаролар Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги ойлик маоши юқори бўлган йирик корхоналарга экскурсияга олиб борилди.
Иш изловчи фуқаролар ушбу корхона фаолияти ҳамда корхонада ишчи ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди.
Ушбу экскурсия якунида 15 нафар фуқаро корхонада ишлаш истагини билдирди ва улар билан меҳнат шартномаси тузилишига келишилди.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi