View in Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун махсус карта жорий этилмоқда У банк картаси каби ишлайди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъул ходими Фарруҳ Сулаймоновнинг маълумот беришича(видеода), тажриба-синов босқичида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жорий этилди. 2024 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидагилар ижтимоий картага тўлаб берилмоқда: Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам; Ёшга доир ва Ногиронлик нафақалари; Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойлик моддий ёрдам; Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ва уларни парваришлаётган оналар учун нафақа; Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари хариди учун ваучер; Боқувчисини йўқотганлик нафақаси. 2025 йил 1 апрелдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ва «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ижтимоий карта орқали тўлаб берилади. Маълумот учун, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги дастлабки босқичда лойиҳа Абу-Дабида жойлашган Oxinus Holding Limited компаниясидан 3 миллион доллар миқдорида сармоя олган.Ижтимоий карта  фақат «Халқ банки» ва «Алоқабанк» томонидан чиқариладиган Visa-карталар асосида тайёрланади. 🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily