ЖОНИМ ОНАМ
Озорчилар озор берса, оғрир танам,
Дуо қилиб кўзларимдан артади нам,
Ёруғ кунлар кўрсин дея истар панам.
Муштипарим, Меҳрибоним, жоним онам.
Қийналсам гар дўст биродар қолмас ўртоқ,
Жигар деган дўстларим ҳам кетар йироқ,
Лекин бир зот хавотирда босар титроқ,
Муштипарим, Меҳрибоним, жоним онам.
Талпинади ҳар сонияю, ҳар онимда,
Борми-йўқми демайдида у ёнимда,
Овозлари жаранглайди қулоғимда,
Муштипарим, Меҳрибоним, жоним онам.
Ўтаверар умрлар ҳам бир текисда,
Лол қоламан таърифлашга у тенгсизда,
Яхшиямки бу дунёда сиз борсизда,
Муштипарим, Меҳрибоним, жоним онам.
Томоғимда санчилади тикон баъзан,
Малҳам бўлиб оладида қалбдан тўзон,
Остонада кутиб олар кулиб ҳар он,
Муштипарим, Меҳрибоним, жоним онам.
✍️ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
👨👨👧👦 @BaxtliOilam_uz - Обуна бўлишни унутманг!