💞«СEВАМАН» ДEБ БИР АЙТИБ
ҚЎЙГИНСўзларимни эшитгин обдон,
Сенга доим бир гап айтаман.
Қулоғимда жаранглар ҳар он,
«Севаман» деб бир айтиб қўйгин.
Ҳар бир сўзинг ёқади бирам,
Сени ўйлаб, босаман қадам,
Кўзларимда кўрсатмагин нам,
«Севаман» деб бир айтиб қўйгин.
Эркаласанг, кетаман эриб,
Сен учун мен боримни бериб,
Тезроқ келгин, жонингни бериб,
«Севаман» деб бир айтиб қўйгин.
Қийнамагин муштдек жонимни,
Қадрига ет ҳар бир онимни,
Қайнатмасдан келгин қонимни,
«Севаман» деб бир айтиб қўйгин.
Сўзларимни қилма бир тийин,
Сенсиз яшаш, билмайсан қийин,
Не бўлса ҳам, келиб сен дегин,
«Севаман» деб бир айтиб қўйгин.
Раҳим айлаб, қилгинда фидо,
Қўллар очиб, қиламан дуо,
Нолаларим эшитди Худо,
«Севаман» деб бир айтиб қўйгин.
✍Солиҳабегим
Дилафрўз Шахриҳоний
👨👨👧👦 @BaxtliOilam_uz -
Обуна бўлишни унутманг!