👤 Startup Garage филиаллари Самарқанд ва Навоий вилоятларида ҳам очилди
AloqaBank,
AloqaVentures ва
Startup Garage томонидан Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида ёш тадбиркорлар ва стартапларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган
Startup Garage филиаллари очилмоқда.
Startup Garage филиаллари 16 январь куни
Қашқадарё вилоятида, 18 январь куни
Сурхондарё вилоятида, 21 январь куни
Самарқанд вилоятида ва 22 январь куни
Навоий вилоятида тантанали равишда очилди.
Startup Garage’нинг асосий мақсади қуйидагилар:
• ёшларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш ва бизнесга айлантириш;
• мавжуд ғояларни “МВП” (кичик ишчи дастур) даражасига етказиш;
• менторларга эга бўлиш ва тажриба алмашиш;
• стартапларни офис ва техник инфратузилма билан таъминлаш;
• банк экотизимига интеграция қилиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
• инвестициялар жалб қилишда амалий ёрдам бериш;
• ички ва халқаро бозорларга чиқишга кўмаклашиш.
Маълумот учун, Startup Garage доирасида ҳар бир ҳудудда
20дан ортиқ, республика бўйича эса жами
200дан ортиқ лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш режалаштирилган.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar