View in Telegram
Тўртта банк устав капитали бўйича белгиланган минимал талабни бажармаган 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига тўртта тижорат банкининг устав капитали минимал талаб бўлган 500 млрд сўмга етказилмаган. Бу банклар: Yangi Bank, Евроосиё банки, Пойтахт банк ва Эроннинг Soderatbank'и. Марказий банк департамент директори Нусратулла Фазилов маълум қилишича, Пойтахт банк ва Soderatbank устав капиталини “техник сабаблар”га кўра бажара олмаган. Шунингдек, яқинда хусусийлаштирилган Пойтахт банк учун ушбу талаб бўйича муддат 2028 йилгача узайтирилган. Yangi Bank, Евроосиё банки устав капиталини қонун талабларига етказиш учун комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда уларнинг “актив операциялари”га чеклов қўйилган. @bankmijoz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily