Долларнинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин?Сиз мустақил равишда АҚШ долларини қуйидаги тавсияларга таянган ҳолда текширишингиз мумкин.
Хавфсизлик элементларининг мавжудлиги ҳақиқий банкнотларнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.
Хавфсизлик элементлари:
✔️ чизмаларнинг фон чизиқлари аниқ ва равон бўлиши керак;
✔️ чоп этилган тасвир банкнотнинг бутун олд томони бироз қавариқ бўлиши керак;
✔️ портрет банкнот марказидан бироз четга сурилган бўлиши керак;
✔️ қоғоз тегинганда дағал ва бахмал бўлиши керак, чунки унинг таркибида пахта ва зиғир толаси мавжуд;
✔️ сув белгилари портретнинг ўнг томонида жойлашган бўлиши ва иккала томонида бир хил бўлиши керак;
✔️ ҳимоя чизиғи ультрабинафша нурда яшил рангга айланади;
✔️ тасвир ранги узилишларсиз чизиқлар бўйлаб ўзгариши керак;
✔️ номинал ранги банкнотани бурчакка эгканда, пастки ўнг бурчакдаги рақамнинг ранги ўзгариши керак;
✔️ АҚШ Федерал захира тизимининг белгилари – банкнотани чиқарган махсус Федерал захира банкини кўрсатадиган ҳарф ва рақами бўлиши керак.
❗️Шунингдек, банкнотнинг ҳақиқийлигини тижорат банкиларида пуллик хизмат асосида ҳам текширтиришингиз мумкин.
Манба:
Finlit.uz@bankmijoz