View in Telegram
🏦 Ipoteka bank OTP Group: 2024 йилнинг 9 ойлик молиявий натижалари Ipoteka bank OTP Group — Ўзбекистон банк тизимидаги тизимли аҳамиятга эга муҳим банклардан бири. 2024 йилнинг 3 чораги якунлари бўйича (IFRS ҳисоботлари асосида) банк мамлакатдаги энг йирик бешта банк қаторига кириб, активлар бўйича бозорнинг қарийб 7% улушини эгаллади. Шунингдек, 1.474 млрд сўм соф фойда келтириб, ўз капиталининг рентабеллиги 34% ни ташкил этди. Ипотека кредити бозорининг 25% улушига эга бўлиб, молиявий барқарорлик, ликвидлик ва диверсификацияланган кредит портфели билан ажралиб туради. 📈 Асосий кўрсаткичлар: Операцион фойда ҳисобот даврига 2,194 млрд сўмга етди, шунингдек, харажатлар ва даромадлар нисбати (CIR) 33,8% ташкил этди. Чакана кредитлар йил бошидан бери 12,6% га ўсиб, 22,604 млрд сўмга етди, мижозлар сони эса 1,7 млн кишини ташкил этди. Жами депозитлар ҳажми 14,846 млрд сўмни ташкил қилиб, бунда йил бошига нисбатан ўсиш 26%га, жумладан, жисмоний шахслар депозитлари бўйича 23%га, корпоратив депозитлар бўйича эса 50% га етди. 2024 йил 9 ойлик натижалари бўйича жами активлар миқдори 47,525 млрд сўмга етди. Бунда молиявий активлар 82% га ўсиб, 14,580 млрд сўмга етди. 📊 Банк капитали: 2024 йил бошидан жами капитал 19,5% га ўсиб, 6,657 млрд сўмни ташкил қилди. Биринчи даражали капитал етарлилик коэффициенти 15%, умумий капитал етарлилик коэффициенти 16,8% ни ташкил этди. 🇺🇿🇪🇺Ipoteka bank OTP Group Ўзбекистондаги Европа Иттифоқидан келган биринчи банк сифатида барқарор ривожланишни намоён этиб, инвестициялар ва илғор технологиялар орқали мамлакат иқтисодиётини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшмоқда. @bankmijoz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily