“Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисида”ги
низомга ўзгартириш ва қўшимчалар (№3002-4, 23.12.2024й) киритилмоқда.
Асосий ўзгаришлар:
➖ бошқа банкларнинг депозитлари резерв шакллантириладиган мажбуриятлар таркибига киритилмаслиги бекор бўлмоқда;
➖ резервларни фақат миллий валютада шакллантирилиши ва сақланиши бекор қилинмоқда;
➖ банкларнинг Марказий банкда резерв шакллантириладиган мажбуриятлари рўйхати қайта белгиланмоқда
(бунда, банкларнинг депозит характерига эга бўлмаган кредит ва қарзлари (субординар қарзлар), бошқа банклар ва молиявий ташкилотлар олдидаги мажбуриятлари ҳам резервга тортиладиган рўйхатга киритилмоқда);
➖ мажбурий резервлар миқдори ҳисоб-китоби жадвалини тўлдириш бўйича янги услубий кўрсатмалар киритилмоқда.
❗️Киритилган ўзгариш ва қўшимчалар 2025 йил 26 мартдан кучга киради.
@bankmijoz