🏦 MKBANK микромолия ва факторинг компанияларини ташкил этди
Мамлакатимизда тадбиркорликни янги босқичга олиб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Микрокредитбанк томонидан янги иккита компания ташкил этилди.
Улар:
“UNA MOLIYA” микромолия ташкилоти – хорижий ҳамкорлар билан биргаликда банк томонидан мижозларга кўрсатилаётган микромолиявий хизматлар кўламини кенгайтириш учун
“MKB FAKTORING GROUP” масъулияти чекланган жамияти – тадбиркорларнинг айланма маблағларини тўлдиришга, фаолиятининг узлуксизлигини таъминлашга кўмаклашувчи ташкилот.
Мазкур ташкилотлар тадбиркорларни молиявий қўллаб қувватлаш билан шуғулланади.
@bankmijoz