🏦 Агробанк микромолия ва факторинг ташкилотини ташкил этди
Банк хизматлари истеъмолчилари ва мижозларга кўрсатилаётган молиявий хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида Агробанк томонидан ўзининг шўъба корхоналари –
"MICROFINANCE SERVICE" микромолия ташкилоти ҳамда
"FACTORING SERVICE" масъулияти чекланган жамиятини таъсис этилди.
Мазкур корхоналар ўз фаолият йўналишидан келиб чиқиб, микромолия хизматлари ҳамда факторинг хизматларини кўрсатади.
Шунингдек, мазкур ташкилотлар ўз йўналишларида доимий равишда янги хизмат турларини жорий қилиб, уларни ривожлантириб боради.
@bankmijoz