View in Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жисмоний шахслар учун Кредит-ахборот таҳлилий маркази томонидан «FREEZE» хизмати ишга туширилган. Ушбу хизмат нима учун керак? Мазкур хизматдан фойдаланиш орқали, сиз ўзингизга тегишли кредит тарихи маълумотларини кредит ахборотидан фойдаланувчилар томонидан (янги кредит буюртмалари бўйича) бюродан олинишини тақиқлаб қўйишингиз мумкин. Бу нима беради? Бунинг натижасида кредит ташкилотлари сизнинг кредит тарихингизни ўргана олмайди ва кредит ажратиш имконсиз бўлиб қолади. Нима қилиш лозим? Агар сиз кредит олишни режалаштирмаётган бўлсангиз, «FREEZE» хизматини ёқиб қўйишингиз фойдадан ҳоли бўлмайди. Қачонки, кредит олмоқчи бўлсангиз, ушбу хизматни ўчириб, кредит учун ариза беришингиз мумкин бўлади. Хизматни қандай ёқиш бўйича қўлланма видеода тўлиқ кўрсатилган. Мазкур хизмат 2025 йил 1 январига қадар бепул кўрсатилади. @bankmijoz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily