#Фаластинлик_болалар
#меҳр_абадий
#тинчлик_энг_олий_неъмат
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизга олиб келинган 100 нафар Фаластин фуқароларига даволаниш, стрессдан чиқишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.
Вазирлигимиз масъуллари, психолог ва тарбиячилар билан бирга уларнинг боғча, мактаб ёшидаги болалари билан ишламоқдамиз.
Келишгандан кейин иккинчи, учинчи кунларга келиб бу ердаги илиқ муҳит, меҳрли муносабат, қулай, шинам шароитлар ва энг асосийси тинч, хавфсиз жойда эканликларини тўлақонли хис қилган болажонлар барча қўрқув, ғамларни унутиб, яйраб ўйнашмоқда, болалик шўхликларини қилиб, улар билан ишлаётган психологларимиз ва тарбиячиларимизга ўз яқинларидек муносабатда бўлиб, қувончларини бўлишиб, машғулотлар ўтишмоқда.
Жудаям таъсирли манзара, бағрикенг халқимиз, Юртбошимиз доимо соғ ва омон бўлсин.
Юртимиз, бутун дунёда тинчлик бўлиб, бегуноҳ болалар ҳеч қачон ғам-ташвиш кўришмасин.
👉@azamatkamal81👈