🧷Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисидаги таклифлар давлат раҳбари томонидан маъқулланди
🔵Президент Ш.Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта қуйидаги йўналишларда ўтказилади:
😄 ўзбек адабиётининг насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;
😄 ўзбек адабиётининг шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;
😄 ўзбек болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;
😄 хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;
😄 хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;
😄 хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима.
💵 Халқаро мукофот ғолибларининг ҳар бири махсус диплом, кўкрак нишони ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади;
💠 Ғолибларга Халқаро мукофот тантанали равишда топширилади.
Telegram|Youtube|Facebook|Instagram|Медиабанк|Сайт