View in Telegram
Forwarded from Mahliyoxon Umurzoqova
20 июнь – ўзбек адабиётининг бетакрор ва забардаст шоири Абдували Қутбиддин таваллуд топган кун! ⚫️Абдували илоҳий илҳом қандай бўлишини, шоирнинг тасаввур ва тафаккур олами нақадар чексиз бўлишини кўрсатиб кетди! **** Ичикдим. Согиндим сени, шекилли, Тонгим ранги сариқ, хаста кундузим. Иҳраб қуёш чикар, ўкчиб ой шўрлик, Осима — Сен кимнинг қизи! Кўрпага буркансам, кўрпа илвирар, Ёстиққа ёпишсам, илвирар ёстиқ. Ўй менга сиғмайди, уй менга сиғмас, босириқ — босириқ… Зириллар борлигим юрсам, йўл кўнмас, Қояга тирмашсам, пучмаяр қоя. Қаргасам, қаргишим дуога ўхшар, воооя… Ичикдим. Соғиндим сени, шекилли, Хўрлигим келтирар ғалати гина. Нимага одамлар шод, ҳуррам, мамнун, Бизлар одаммасми, Осима?! Абдували Қутбиддин шеърлари https://t.center/mahliyoxon_umurzoqova
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily