МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР
Маънавият ва маърифат маркази Хива туман бўлими ва Нуроний жамғармаси туман бўлими ташаббуси билан 28-сон айрим фанларга ихтисослашган умумтаълим мактабида “Уч авлод учрашуви” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонаси матбуот котиби О.Исмоилов ҳам иштирок этиб, ёшларни китобхонликка ундовчи фикр-мулоҳазаларини билдирди ва ижод намуналаридан ўқиб берди. Шунингдек, иштирокчиларни моддий ва маданий меросни асраб-авайлаш, тарғиб қилиш бўйича музей-қўриқхона фаолиятидаги янгиликлар ва сайёҳларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақидаги маълумотлар билан ҳам таништирди.