View in Telegram
YOZUVCHILAR UYUSHMASI XORAZM VILOYATI BO’LIMI
Forwarded from
Рўзибой Қулмат
ЮРАГИМ Менинг дўстим ўта зиёнкор, Менинг зиёнкорим жуда дўст. Қоқ кўксимда топган у қарор, Ғамимни еб кечиради рўз. Шодлик, қайғу унга барибир, Қайси келса ўйнай бошлайди. Вужудимни титратиб дир-дир, Руҳ-равоним қийнай бошлайди. У, бу, дейди, ақлим, у, деса, Исён қилиб, қайнатар қоним. У туфайли кўзларимда нам, У туфайли оғрийди жоним. Батартиб ва тўғри ҳаётни Ағдар-тўнтар қилиб ташлайди. Мажнунликдан топади тотни, Ўзин ўзи тилиб ташлайди Сендай дўстдан кечдим, деб, шартта Отиб юборолмайман, юлиб. Зиён келтирса ҳам минг марта, Тургани соз кўксимда уриб. Чунки ҳақиқатан чин дўст у, То ўлгунча қилмас ҳиёнат. Айнан унинг бағрида уйғун Сақланади жоним омонат. Бахтиёр Маҳмуд.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start