View in Telegram
Forwarded from Begi DO‘ST
Рўзибой Қулмат ижодидан. Мансуралар *** Жуда худбинман Яхши кўраман фақат ўзимни ўзим. Худбинлигимдан жуда улканман, Ўтирибман Урал тоғини қилиб курси. Мободо турсам, эҳе, бемалол Эверестга тирсагимни тираб туравераман. Пастга қарайман, Пастда бозор қайнайди. Ана, мол бозори, Анави югуриб юрган даллол. Мана, мева бозори, Ана, ишқ бозори, У ернинг ҳам даллоллари бор. Ана, мансаб бозори, Анави шуҳрат... И-е, ким у шимимдан тортқилаётган? Э-э, онама-ку, Унутибман, сиз ҳам борсиз-а Ахир сизни ҳам яхши кўраман. Фақат, эҳтиёт бўлинг, қўрқаман, Янчиб қўймайин деб, улканлигимда. Кичик бўлиб қоламан яна. Онамга эргашиб кириб кетаман, Катта бозор ўртасидаги кичик уйчага. ***   Мен Мен, деди хона бурчагида турган кичкинагина, оппоққина мен. Мен, деди мен баландроқ овозда.                Мен, қичқирди мен хона ўртасига чиқиб. Бошқа олмошлар бунга эътибор қилишмади. Фақат улар жилмайиб қўйди.            Мен, мен, мен, дея чинқириб кўкрагига ура бошлади мен. Кўкрагига ҳар урганида катталашиб, шишиб борарди.         Бақираверма, қулоқни единг-ку, деб танбеҳ беришмоқчи ва ҳатто чаккасига бир шапалоқ уриб, бурчакка турғазиб қўйишмоқчи бўлишди биз, сиз, улар, аммо улгиришмади. Шишиб кетган меннинг гавдаси бутун хонани эгаллаб, биз, сиз, уларни деворга сиқиб қўйганди.            Мен, ҳайқирди мен охирги марта ва ёрилиб кетди. Ичидан чиққан қоп-қора иллат биз, сиз, уларнинг юзига сачради. Семиз меннинг ўрнида кичкинагина, оппоққина мен қолди.              Мен, мен, яна чинқириб шиша бошлади хона ўртасида турган  оппоққина мен…                      Менни тартибга чақиришолмади. Негаки, биз, сиз, уларнинг юзлари қора эди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily