#2024_йилда
Ангор эчкиларининг “чуст” ва “дашт” линиялари яратилди
Ўтган 2024 йилда Наманганда ангор зотли эчкиларнинг жун маҳсулдорлигини ошириш мақсадида ангор зотли №JF 77990 ва №JF 77159 наслдор такалардан фойдаланиб селекция ишлари олиб борилди.
Натижада янги “чуст” ва “дашт” линиялари яратилди. “Чуст” линиясининг ўртача жун маҳсулдорлиги 4,7 кг, “дашт” линиясининг ўртача жун маҳсулдорлиги 5,3 кг ни ташкил қилади.