View in Telegram
* * * Шавкатнинг “Келинг, иш бор” деб қўнғироқ қилиб қолишлари бор эди. “Нима иш?” деб суриштиришларимга тайинли жавоб бермас – “Ха, келинг-чи”, деб гапни якунлаб қўяқоларди. Ишхонасига борсам, мени кўриб юзи ёришар, “ ҳозир”, дерди-да, ишларини битиргач, ажиб бир хушбахтликда эшик томонга имо қиларди: – Кетдик! Иккаламиз ҳазил-ҳузил билан суҳбат қуриб, кўчага чиқардик. Энди бирпас тўхтаб, ичимизда тўпланиб қолган жиддий гаплардан гаплашардик. Сўнг тўхтовсиз суҳбатлашганча, ошхонага бурилардик. Ошхонада ҳам, дунё ташвишлари фақат бизга қолгандай, нималардандир баҳсу мунозара эта-эта тамадди қилар эдик. Сўнг “Нима иш бор эди?” деб суриштирмасдан, у билан хайрлашганча, ишхонага кетар эдим Чунки Шавкат шу дийдорлашувни – суҳбатимизни соғинганини шундоқ англаб етган бўлар эдим. Шу соғинишлар ҳозир ҳам кўнглимда қолган. Назаримда, дунё улкан Соғинчга айланиб боряпти. Усмон Азим "Сўнгсўзлар" китобидан https://t.center/usmon_azim
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily