СИРДАРЁДА КАНАЛЛАРНИ БЕТОНЛАШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ КЕТМОҚДАКаналларни бетонлаштириш борасида белгиланган чора-тадбирларга кўра, жорий йилда Сирдарё вилояти бўйича кластер ва фермер хўжаликлари томонидан 1 500 км, туманлардаги “Сув етказиб бериш хизмат”лари томонидан 400 км узунликдаги каналларни бетонлаштириш режалаштирилган. Айни вақтга қадар кластер ва фермер хўжаликлари томонидан 131,4 км, “Сув етказиб бериш хизмат”лари томонидан эса 202,2 км узунликдаги каналлар бетонлаштирилди.
Жойлардаги кластер ва фермер хўжаликлари бетонлаштириш ишларини ўз ҳисобларидан амалга ошираётган бўлса, сув етказиб бериш хизматларига эса ушбу тадбирлар учун 160 т цемент маҳсулотлари ажратилган. Бетонлаштириш ишлари суръатини ошириш мақсадида 600 нафарга яқин сув хўжалиги ишчи-ходимлари ва 20 дан зиёд техника жалб қилинган.
Батафсил