СИРДАРЁДА ШЎР ЮВИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИМирзаобод туманидаги “Мирзачўл агро кластер” МЧЖга қарашли дала майдонида бўлиб ўтган семинарда вилоят ҳокимлиги, туманлар ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосарлари, алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, кластер ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этди.
Семинарда ерларнинг шўрини ювиш ишларини мақбул муддатларда ва ажратилган сув олиш лимитлари доирасида шўр ювиш меъёрларига мувофиқ амалга оширилишини сифатли ташкил этиш хусусида сўз юритилди.
– Минтақамизда сув тақчиллиги йил сайин ошиб бораётган бугунги шароитда ерларнинг шўрини ювиш тадбирларида ҳам сувни тежашга алоҳида эътибор беришимиз зарур, – дейди Қуйи Сирдарё ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция бошлиғи О.Ахматқулов. –
Батафсил