View in Telegram
#Эл_нетиб_топғай_мениким_мен_ўзимни_топмасам *** Жунун водисиға мойил кўрарман жони зоримни, Тиларман бир йўли бузмак бузулғон рўзгоримни. Фалак бедодидан гарчи маним хоки ғубор ўлдум, Тиларман, топмағайлар тўтиёликка ғуборимни. Деманг, қай сори азм этдинг, менга йўқ ихтиёр, охир Қазо илкига бермишман инони ихтиёримни. Туганди ашки гулгун, эмди қолмиш заъфарони юз, Фалак зулми бадал қилди хазон бирла баҳоримни. Диёрим аҳли бирла ёрдин бошимға юз меҳнат, Не тонг, бошим олиб кетсам қўюб ёру диёримни. Ёмон ҳолимға бағри оғриғай ҳар кимсаким кўргай, Бағир парголасидан қонға булғонғон узоримни. Ҳаётим бодасидин саргаронман асру, эй соқий, Қадаҳқа заҳр қотил қуй, доғи дафъ эт хуморимни. Жаҳон таркини қилмай чунки тинмоқ мумкин эрмастур, Навоий, қил мени озод ўртаб йўқу боримни. Алишер Навоий https://t.center/Surxonadabiyoti
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily