#Болаларга_бахшида_бари
Боғ саҳни
Офтоб чиқиб оламга,
Заррин нурлар сочмоқда.
Офтобдан нурлар емиб,
Гуллар чирой очмоқда.
Ширин-шакар мевалар,
Ҳил-ҳил пишиб етилди.
Элим дастурхонига,
Сероб бўлиб тўкилди.
Улкан ўрик тагида,
Бешик усти очилди.
Бешикдаги болага,
Она меҳри сочилди.
Офтоб суюниб боқар,
Шодон она-болага.
Она жилмайиб боқар,
Ширинтойи – болага.
✍️ Мансур Зоиров
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
https://t.center/Surxonadabiyoti