View in Telegram
Севара ердан пиёла синиқларини олаётганди. “Сен шунчалик эпсизсанки! Нега унақасан?" – бақирди Умид қўлларини силкитиб. Севара унга жавоб қайтармаслик афзаллигини биларди. Аёл ўзини оқлаш учун оғиз жуфтлаши билан Умиднинг баттар жазаваси тутарди: уни ҳақорат қилар, баъзида унга қараб буюмларни отарди. Эртасига эркак гул кўтариб келиб, айбдор эканини тан олади. Лекин Севара ортиқ ўзини бахтли хис қила олмайди. У нимадир дейишдан аввал минг марта ўйлар, ҳатто эркакнинг олдида бўлишдан қўрқарди, токи унинг жаҳли нимадан чиқишини олдиндан билиб бўлмасди. Бу абьюз кўринишидир – қўрқувда ушлаб туришга олиб келувчи шафқатсиз муносабат. Кейин келадиган гуллар ҳам бу қўрқувни йўқ қилмайди. Сиз абьюзнинг қандай кўринишлари ҳақида биласиз? Minimizary #СукутСақлама
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily