Ички мизогиния қандай намоён бўлади?
Ички мизогиния бошқа аёлларга қаратилган бўлса, буни гендер стереотипларидан фойдаланишда кўриш мумкин: масалан, "барча аёллар шаллақи" ёки "аёллар мантиқий фикрлай олмайди" каби фикрлар. Кўпинча бошқа аёлларнинг муваффақиятлари ва севимли машғулотлари, уларнинг кўламидан қатъи назар, қадрсизлантирилади: "Унинг ютуқлари жиддий эмас", "У бефойда иш билан машғул". Бундай ҳатти-ҳаракатларнинг негизида рақобат хисси ётади — ўзини бошқалар билан солиштириш ва улардан яхшироқ кўриниш. Баъзан бу аёлларни уларнинг муаммолари учун айблашда (виктимблейминг) намоён бўлади. Шунингдек аёлларга юқори талаблар илгари сурилишини ҳам кўриш мумкин: «Аёл мукаммал она, рафиқа, ходима бўлиши керак».
Мизогиния ўзингизга қаратилган бўлса, у ўзини бошқа аёллар билан доимий таққослашда намоён бўлади, бу эса ҳасад, ташвиш ва умидсизликка олиб келади. У "мукаммал аёллик" га мос бўлишга ҳаракат қилиши ёки аксинча, тан олиниш учун "аёллик" билан боғлиқ барчасидан воз кечишга интилиши мумкин. Кўпинча арзимаган хатолар учун айбдорлик ҳисси, гўзаллик меъёрларига мос келмаслик туфайли ташқи кўринишидан норозилик ва "ёмон она", "ёмон рафиқа" ёки "қобилиятсиз ходима" эканлигини ҳис қилади. Бундай ҳолларда аёл ўзига нисбатан пастлик туйғусини кучайтирадиган ҳақиқий бўлмаган юқори талабларни қўяди.
Ички мизогинияни вақтида пайқаш ва у билан қандай курашиш мумкинлиги ҳақида кейинги постимизда бўлишамиз.
#СукутСақлама