View in Telegram
Катта корхонада бухгалтер бўлиб ишлайман. Декрет таътилида эканлигим учун қўшимча даромад бўлсин деб аэродизайнерлик билан шуғулланиб, дўкон очганман. ДЎконимизга бир эркак харидор келиб гелийда иширилган шарлар нархини сўради. 13 мингдан бошланади, деб жавоб бердим. Менга 4 мингдан деб айтишди, нега алдайсиз деди. Унақа нарх ҳеч қаерда йўқ, бу гелий заправкасини ўзи қиммат деб тушунтиришимга қарамасдан бақириб кетса бўладими. "Сенлар халқни алдайсан, турган жойингдан йўқотвораман, налогга айтаман" деб қолди. Ёнимда бошқа бир мижоз ҳам бор эди. У ҳам қўрққанидан чиқиб кетди. Овозингизни кўтарманг, қўполлик қилганиз учун жавоб берасиз, десам, сени эрингга раҳмат дейиш керак муомиласи йўқ хотинни олиб ўтирган, сендақалар уйда ўтириб бола боқиши керак, 2 сўм пул топиб осмондан келасан деб шахсиятга ўтди. Участкавой чақираман десам, билганингни қил дейди. 102 га телефон қилдим, ходим билан гаплашётганимда ҳам бақириб хақорат қилаверди, йиғлаб юбордим. Сен актриса экансан-у, деб устимдан кулди. Бир муддат ўтгандан кейин ходим келди, вазиятни тушунтирдим. Анави эркак мени тухмат қилаётганга чиқарди. Мен унга ёқмаса чиқиб кет деб айтибман, шунга менга жахли чиққанмиш. Аёл кишидан баттар шантаж бўлмайди ўзи, деб ходимни олдида ҳам гапириб тураверди. Яхшиям гувоҳим бор эди. Бир амаллаб рақамини топиб чақиртирдим. У ҳам аслида воқеа қандай бўлганлигини ёзиб берди. Ходим кечирим сўранг, ярашиб олинглар, бошизни оғритиб нима кераги бор деса, "бўпти, узр, бўлдими" дейди пўписа қилиб. Бу нима деганингиз десам, мен аёл кишидан бошқача узр сўрамийман, ёқмаса ундан кўра штрафини бераман бўлди-да дейди. Роса алам қилди, нега аёл экан деб овозини кўтараверади? Қайси қонунда ёзилган мижоз келиб тадбиркорни бемалол устидан кулиши, овозини баландлатиб бақириши мумкин деб. Кетаётганида шантаж, ёзувчи хотин деб кетяпти. Ўз ҳаққимни талаб қилсам ёзувчи бўлдимми? Қачонгача кучсизларни эзиш мумкин деб ўйлайди бу эркаклар. Бу безорилик эмасми? Эримга айтсам жанжал кўтарилади деб индамадим... Ўзи бундай ҳолатда қандай йўл тутиш керак? =============== Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9 _______ #СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily