View in Telegram
Мақоланинг биринчи қисмида рақамли тенгҳуқуқлик тушунчаси ҳақида атрофлича мулоҳаза қилдик. Рақамли тенгҳуқуқлиликни таъминлаш йўллари қандай? 1. Қонуний асослар ва ҳуқуқий ҳимоя Рақамли тенгҳуқуқлиликни таъминлаш учун ҳар бир давлат ўз мамлакатида Интернетдаги камситишлар, кибербуллинг ва шахсий маълумотларнинг тарқатилишига қарши кучайтирилган қонунлар ишлаб чиқиши лозим. Аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг рақамли жамиятда тенг имкониятларга эга бўлишларини таъминлаш керак. 2. Рақамли кўмак ва рақамли таълим Бу жараёнга ҳамма бирдай кирар экан, хўш, қандай вазифаларни кўллаган яхши? Аёлларнинг рақамли технологияларда имкониятларидан фойдаланишларида уларга рақамли ёрдам ва таълим бериш биринчи масала. Буни тўғри йўлга қўйиш учун аёллар рақамли ва интернет хавфсизлиги, шахсий маълумотларини муҳофаза қилиш ва кибербуллингга қарши курашишни нима эканлигини ўрганишлари керак. Дунё бўйлаб интернетда аёл ва эркак фаолиятига оид қизиқарли маълумотлар: 1. 2021 йилдаги Oxfam ташкилоти олиб борган тадқиқот бўйича, аёллар интернетда эркакларга қараганда кўпроқ вақт ўтказишади, аммо лекин улар учун рақамли таълим ва иш имкониятлари эркакларга нисбатан паст экани аниқланган. 2. ЮНЕСКОнинг 2020 йилдаги ҳисоботи бўйича, рақамли соҳада аёлларнинг иштирок этиши глобал миқёсда фақатгина 22% ташкил этади. Бу рақамлар тенгҳуқуқлик соҳасида аёлларнинг рақамли тенгҳуқуқлилигини таъминлаш учун катта ишлар қилиниши кераклигига ишора. Хўш, муаммо нимада? Рақамли тенгҳуқуқлилик замонавий жамиятнинг муҳим кўринишига айланди. Интернетда аёлларнинг шахсий маълумотларини муҳофаза қилиш, кибербуллингга қарши курашиш, таълим ва иш имкониятларини кенгайтириш учун қонунлар, шахсий ҳимояни кучайтириш керак эканлигини кўрсатади. Диля Муратова тайёрлади #СукутСақлама #Лойиҳадан
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily