View in Telegram
Sirojiddin Rauf ijodi
КУЗ АШЪОРИ
Қоврилса ҳам қуёш ўтида, Ёз ўзини бахш этди бутун. Шамол намчил тоғлар ортида Булутларни боқди тўқсон кун. Сабри жамил ёзга минг раҳмат, Чилла кўрган мевалар ширин. Шамолдан ҳам розимиз минбаъд, Ниятлари гарчи яширин. Эзгуликдир унинг бор ўйи: Сувга қонсин дов-дарахт, ўтлар… Етовида юрар йил бўйи Елинлари таранг булутлар.
@SirojiddinRauf
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start