View in Telegram
Forwarded from Salim Ashur ijodi
#Sevimli * * * Шунча йиллар ўтди. Кўришиш Иккимизга насиб этмади. Менда иш кўп, сенда-чи, ташвиш, Тақдир бизни қайга элтмади. Боғ. Ўриндиқ. Изҳор ва инкор. Ўртанаман соғиниб дилдан. Ёмғир, қорлар ёққан у баҳор Нега ҳануз чиқмас ёдимдан? Эсингдами, кўп гапирардим, Эсингдами, эшитардинг жим. Сенга яхши кўринай дердим, Лекин яхши кўринган у ким? Сочларимга оқ оралади, Ораларми қалбингга титроқ, Қисмат мени кўп қоралади, Айт, қўлларинг ўшандайми – оқ? Мағрурмисан илгаригидек, Қилмайсанми ҳеч кимни писанд, Агар борсам, бўлмаса йўл берк, Бўласанми хафа ё хурсанд? Мени жуда қизиқтиради Кўзинг, узун бармоқларинг ва Юрагимни тирилтиради Бизни гап-сўз қилган тоифа. Эсингдами, тутган гулларим Қўлларингга етиб бормасди. Фақат сенга элтган йўлларим Кет десанг ҳам сендан қолмасди. Сочларингнинг тўлқинларида Оқиб кетди қанча кўзларим. Юлдузларнинг ёлқинларида Кўрсатмасдан қанча йиғладим. Сен билмайсан, туриб бекатда Эртаю кеч термулар эдим. Деразада ва ё бир четда Кўринмасанг емрилар эдим. Ўтди йиллар. Эсласам сени Ўша ёмғир ёғар ёдимдан. Боғ. Ўриндиқ... қийнайди мени, Чиқиб кетмас ҳеч ҳаётимдан. Салим АШУР @SalimASHUR
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily