View in Telegram
Шерзод Комил Халил Этюд Мен сизни кўп вақтлар ғамгин эсларман, Юлдузлардан йироқ, ойлардан йироқ; Умримни қамчилаб, вақтни тезларман, На хушки, юлдузим, келмассиз бироқ. Қалдироқни чорлаб чаларман довул, Ҳар кун терс бораман ўлмай чақмоққа; Батаҳқиқ,  бу қисмат, тақдиримдир йўл, Сиз давом этасиз дилни ёқмоққа. Билмадим дунёда саодат нима? Қандайин хуш ондир яшамоқ асли?.. Ҳаётим бўронга йўл олган кема, Ҳаётим серғалва бўронлар фасли. Бу замин ҳаёти - умрим аввали, Ёмғиру дўл урган билдим тўрт томон. Биламан, сиз бахтли бўласиз ҳали, Агар мен денгиздан чиқолсам омон. Умридан ғурбатни йиқолмаганлар - Кўкида қандайин айланади чарх?! Биламан, денгиздан чиқолмаганлар, Абадий денгизга бўладилар ғарқ. 8.01.2025. Тошкент. @Sherzodkomilkhalil
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily